Президентимиз иштирокида Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан  ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз раҳбари томонидан Уйчи туманидаги 56 та маҳаллани ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, томорқадан 60-70 миллион сўм даромад олиш бўйича намуна яратиш вазифаси топширилган эди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун  туман ҳокими Ш. Мусаев, Миллий банк бошқаруви раисининг ўринбосари Уйчи туманидаги Миллий банк филиалида тадбиркорлар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглашди.

Банк ва мутасадди раҳбарлар иштирокидаги мулоқот давомида кредит олиш, тикувчилик корхонаси фаолиятини кенгайтириш каби бир қатор масалалардаги мурожаатлар шу ернинг ўзида  мутасаддиларга йўналтирилиб, белгиланган муддатдан кечиктирмай ҳал этиш вазифаси топширилди.