22 март куни Уйчи тумани маданият марказида туман ҳокимлиги,  ИИБ ҳамда маданият бўлими ҳамкорлигида "Шарқона"  қўшиқлар ижрочиси Алишер Абдуғофуровнинг "КЎНГЛИМ СИЗЛАР БИЛАН"  деб номланган мусиқий концерт дастури бўлиб ўтди.

Шоир Зиёвуддин Мансуров, туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров санъаткорнинг ижодига омадлар тилаб, фаолиятини эътироф этишди.