“Маънавият – бу, аввало, инсонлар ўртасидаги ўзаро ишонч, ҳурмат ва эътибор, халқ ва давлат келажагини биргаликда қуриш йўлида эзгу интилишлар, ибратли фазилатдир”.

“Маънавият – жамиятдаги барча сиёсий ва ижтимоий муносабатларнинг мазмуни ва сифатини белгилайдиган пойдевордир. Бу пойдевор қанча мустаҳкам бўлса халқ ҳам, давлат ҳам шунча кучли бўлади”.

Уйчи туманидаги 16-мактабда таълим сифатини ошириш, ўқувчи-ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат, давлатимиз рамзларига бўлган ҳурмат ва эътибор руҳида тарбиялаш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлиги оширилмоқда.