Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги темирчиликка ихтисослашган Қумтепа ёшлар кичик саноат зонасида бугунги кунда кўплаб ёшларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Тадбиркор Ибодилла Болтабоев ҳам темирчилик соҳасига ёшлигидан қизиқади. Мақсадлари йўлида тинмай изланиб, саноат зонасида фаолиятини йўлга қўйди. Бу ерда ўз цехига эга бўлди, 10 та ишчи ўрни яратди. Ҳозирда уч юз хилдан ортиқ маҳсулотлар тайёрлаб, халқимизга сифатли дарвозалар етказиб бермоқда.