Уйчи туманида 2024 йил ҳосили учун 5649 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган. Бугунги кунда ер текислашда 22 та, пушта олиш ишларида 34 техника ишламоқда. “Қизилровот ирригатор”, “Қашқалдоқ Беруний” СИУ ҳудудидаги “Порлоқ келажак осмони”, “Машад соҳибкори”, “Ғуломжон Эркинбой”, ”Олтин гавҳар зумрад нур”, “Аброрбек ифтихор файз”, “Зарбол Навоий” СИУ ҳудудидаги “Ҳурнисобегим”, “Илҳомжон Икромжон”, ”Тола”, ”Барногул зиё файз”, ”Қаҳрамон омад”, “Уйчи Гулистон” ММТП ҳудудидаги “Абдумалик”, “Зарнигор Гулистон файз”, “Абдурайим” фермер хўжаликларида иш намунали ташкил қилинмоқда.