Ушбу ҳудудлардаги истеъмолчиларнинг барчасига Hududgaz Ta'minot акциядорлик жамияти томонидан бепул ақлли газ ҳисоблагичлар ўрнатиб берилмоқда. Бу ишлар 40 фоизга бажарилди. 15 ноябрга қадар якунланади

35 та маҳаллага кунига 20-25, ойига 380-400 тонна суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Барча истеъмолчилар ID-карталар билан таъминланган бўлиб, бу R-gaz тизими орқали уларни назорат қилиш имконини беради.

- Туманда 409 та газ тақсимлаш қурилмаси мавжуд бўлиб, уларнинг бари куз-қиш мавсумига шай ҳолатга келтирилди.Истеъмолчиларга суюқ газ баллонларини ўз муддатида етказиб бериш учун Жийдакапа, Чуртукда сервис марказ хизмат олиб бормоқда. 5 та махсус автомашина 500 та айланма баллонлар билан жиҳозланган, - дейди Уйчи Тумангаз таъминоти бўлими бошлиғи Бобур Мўминов.

Уйчида 43884 та истеъмолчилар мавжуд бўлиб, шундан 10566 таси табиий, 33318 таси суюлтирилган газ фойдаланувчиларидир.