Уйчи туманидаги 18-мактабда бўлиб ўтган умумий оталар йиғилишида туман ҳокимининг ўринбосари А. Собиров, миллий гвардия инспектор психологи С.Турсунов, нуронийлар кенгаши аъзоси Х.Ҳайдаров, Қумтепа МФЙ вакиллари, Обид қори жоме масжиди имом ноиби, мактаб раҳбарлари ва 1-11-синфлар ўқувчиларининг оталари иштирок этишди.
Йиғилишда ўқувчи-ёшларга эътибор, мактаб-маҳалла-оила муаммолари ва ечимлари юзасидан муҳокамалар бўлди. Ёши улуғ отахонлар ота оила устуни, фарзанд тарбиясида муҳим ўрин тутиши, келажак авлод, ёшлар тарбиясига бефарқ бўлмасликни таъкидладилар.






