Уйчи туманидаги 16-мактабда оталари ўртасида мулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда мактаб директори Ҳалимжон Муродов, ЎИБД ўринбосари Хайрулло Халилов, мактабнинг бошланғич касаба уюшмаси раиси Иномжон Аҳмедов, психолог Муҳаббат Ниязовалар иштирок этишди.
Йиғилишда ўқувчиларнинг дарсга келмаганлик сабабини аниқлаш учун маҳалла раиси, ёшлар етакчиси, инспектор-психолог ва миллий гвардия вакиллари ўртасида “хабар бериш ва текшириш” тизими жорий қилинганлиги, ўқувчи-ёшларнинг маънавияти, тарбияси ва давомати, шунингдек, уларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш бўйича ота-оналарга зарур тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида оммалашган ижтимоий тармоқларнинг зарарли таъсиридан ҳимоялаш ва ижобий томондан фойдаланиш кўникмаларини янада ривожлантириш юзасидан атрофлича маълумот берилди.
Йиғилиш якунида оталар учун "Қизлар миллат давомчиси" номли видеоролик намойиш этилди.






