Уйчи туман маданият марказида “Энг намунали маҳалла раиси” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Низом талаблари асосида сектор босқичида саралаб олинган 4 нафар МФЙ раиси ғолиблик учун беллашди.

Фаолиятга доир тақдимот, билим савияси, дунёқараши, фикрлаш қобилияти, мулоҳаза юритиши, шунингдек, соҳага оид қонун ҳужжатларини қай даражада билиш, савол-жавоб асосида берилган жавобларга қараб МФЙ раислари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Натижаларга кўра Қаҳрамон МФЙ раиси Каримахон Юнусова “Энг намунали маҳалла раиси” деб топилиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. 2-ўрин Баландариқ МФЙ раиси Б.Мамазокировга, 3-ўрин Мирзаровот МФЙ раиси Б.Холиқов, Пастгузар МФЙ раиси Н.Шариповларга насиб этди.

Якунда ғолиблар ва фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди. Туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган тароналар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.