Давлат хизматлари агентлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Ундан эса фуқароларимиз эмин эркин фойдаланмоқда. Аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бериб,

марказдан узоқда жойлашган ҳудудларда Давлат хизматлари марказларининг филиаллари фаолияти йўлга қўйиляпти. Ана шундай замонавий филиал 35 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган 9 та маҳалла фуқаролар йиғинига давлат хизматларини кўрсатади.Аҳолини узоғини яқин қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар бизни ниҳоятда қувонтирди. Тўғриси, давлат хизматлари марказида кўрсатилаётган хизматлардан ўз маҳалламда фойдаланаман деб асло ўйламаган эдим. Шу кунларга ҳам етиб келдик. Уйчи туман давлат хизматлари маркази ходимлари уйма-уй тарғибот тадбирларини олиб борганида ҳайрон қолган эдим. Шунда улар ҳали вақтлар келиб, маҳаллада давлат хизмати кўрсатамиз деганида ишонмаган эдик. Мана энди марказнинг “Жийдакапа” филиали фаолияти йўлга қўйилганини эшитиб, ўз кўзим билан кўргани келдим. Қувонарлиси, марказда кўрсатиладиган хизматларнинг деярли барчасини шу мўъжазгина хонада олиш имконияти бор. Энди аҳолимиз 17 километр йўл босиб, туман марказига боришга ҳожат қолмади. Очиғини айтадиган бўлсам, бориш келиш учун сарфланадиган йўл ҳаққи ва хизмат олиш учун кетадиган вақт бизни фойдамизга хизмат қиладиган бўлди дейди, жийдакапалик тадбиркор Моҳидил Исоқова.Уйчи туман давлат хизматлари марказининг “Жийдакапа” филиали ҳафтанинг чоршанба, жума кунлари маҳаллада давлат хизматларини кўрсатади. Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларга бепул ҳуқуқий маслаҳатларни бериб боради.