Уйчи туман ҳокимлигининг мажлислар залида "Жаҳолатга қарши маърифат билан" мавзусида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонундаги ўзгаришлар мавзусида мулоқот бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими М. Маматхонов мавзу юзасидан мулоҳазалар билдирди.
Мулоқотда МФЙлари раисларининг ўринбосарлари олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда Уйчи тумани тарғибот гуруҳи раҳбари Р.Назарова иштирок этди.







