Ушбу сана муносабати билан Уйчи туманидаги 2-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Н.Раҳматова томонидан 8-синфлар ўртасида "Бобур ижодини ўрганамиз" деб номланган билимдонлар беллашуви бўлиб ўтди. Мактаб ўқувчилари томонидан шоирнинг ғазал ва рубоийларидан ифодали ўқилди, унинг мураккаб ҳаёт йўли хамда Бобурийлар салтанатини барпо этиши, шунингдек, ижодий мероси, "Бобурнома" мемуар асари бўйича шартлар бажарилди. Мактабнинг қўшиқчилик тўгараги аъзолари шоир ғазаллари асосида мумтоз қўшиқлар куйлашди. Беллашув якунида 8-"А синф билимдонлар жамоаси ғолиб бўлди. Ўтказилган маънавий-маърифий тадбир барчада катта таассурот қолдирди.






