Дарҳақиқат, шундай. Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда ҳам таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сонли қарорига асосан 36-мактаб инвестиция дастурига киритилди. 4490 миллион сўм маблағ эвазига мактабга 540 ўринли янги ўқув биноси қурилади.
Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев бугун мазкур мактаб жамоаси ҳамда ота-оналар билан бўлган учрашувда навбатдаги муҳим вазифалар ҳақида тўхталиб, талаб ва таклифлар асосида мактабга қўшимча янги ўқув биноси қурилиши бўйича тушунча бериб ўтди.
Ота-оналар кўрсатилаётган бундай эътибордан мамнунликларини билдиришди.






