Жийдакапа маданият марказида “Сизга таъзимдамиз, муҳтарам аёллар!” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унга собиқ 6-боғча мудираси Ҳадича Йўлдошева бошчилигидаги меҳнат фахрийлари, кайвони онахонлар таклиф этилдилар. Маданият маркази ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 48-ДМТТ томонидан бадиий дастур намойиш этилди.
Сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, вилоят Кенгаши депутати М.Турғунова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, маданият маркази директори О.Холмирзаевалар юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ-имкониятларини кенгайтириш, давлат бошқаруви ва жамиятнинг барча жараёнларида уларнинг ролини оширишга қаратилган тизимли ислоҳотлар ҳақида гапириб, хотин-қизларни эъзозлаган, қадрлаган юртнинг эса бугуни ва эртаси шубҳасиз, фаровон бўлишини таъкидлашди.
Якунда барча аёлларга бўлинманинг эътирофномаси ҳамда ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.






