Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев 7-мактаб жамоаси ва ота-оналар вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишдан келиб чиқадиган масалаларга эътибор қаратди.
Фуқароларнинг сайёр қабуллардаги мурожаатлари ва аҳоли таклиф-истаклари асосида амалга оширилаётган ишларни эътироф этди. Хусусан, жорий йилда инвестиция дастури асосида мактаб учун 12 млрд. 286 миллион сўм маблағ ажратилиб, 540 ўринли янги ўқув биноси қурилиши, мавжуд 1044 ўринли мактаб биноси таъмирланиши ҳақида гапириб, йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.






