“Сайлов-2021” жараёнига тайёргарлик доирасида 6-Наманган округ сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган

режа-жадвал асосида жорий йилнинг 17-18 сентябрь кунлари тумандаги мавжуд 56 та участка сайлов комиссиялари барча аъзолари учун семинар-тренинглар ташкил этиш белгиланган. Шу муносабат билан туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 17 сентябрь куни туман маданият марказида 545,546,547,548,549,550,551,552,553-сонли участка сайлов комиссиялари аъзолари учун семинар-тренинг ташкил этилди. Бу тренинг 17-18 сентябрь кунлари 3-босқичда тумандаги барча участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўтказилади.