Бугун мавсум бошланиши муносабати билан меҳнат фахрийлари
ва нуронийлар вакиллари таклиф этилиб, дуолар қилинди. Улар бу йилги мавсум беталафот ўтиб, ҳосилларимиз баракали бўлишини тиладилар. Туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов теримни уюшқоқликда ташкил этиш ва барчани фаол қатнашишга чақирди.Маълумот учун, “Учқўрғон текстил” қўшма корхонаси томонидан жорий йилда туманимиздаги 156 та фермер хўжалигида етиштирилган 21382 тонна пахта қабул қилиниб олиниши режалаштирилган.







