Унда Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар қатнашдилар.
Уйчи туманидан "Асал билимдон болажон" НМТТдан ҳам 7 нафар жажжи кичкинтой иштирок этиб, супер чемпион бўлди. Жумладан, Имрон Раҳматуллаев, Жавоҳир Нурмирзаевлар чемпион бўлишди, Мустафо Юсуфжонов, Муслима Абдуваҳобова, Нурмуҳаммад Дилшодбековлар биринчи, Муҳаммадали Ғуломов Камрон Исроилжоновлар иккинчи ўринларни эгаллашди. Улар энди Туркия давлатида бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада энг кучли давлатлар билан беллашиш имконига эга бўлишади. Бу билан Ўзбекистон байроғини 3-маротаба кўкларга кўтаришади.






