Жорий йилнинг февраль ойи республикамиз ҳудудида “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларининг тарқалишига қарши курашиш” ойлиги деб эълон қилинди.

Уйчи туман ИИБ ходимлари томонидан ўқувчи-ёшлар орасида гиёхвандлик моддалари истеъмол қилиниши, тарқалишининг салбий оқибатлари, қонунчиликда жавобгарлик масалалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ушбу долзарб масала юзасидан тезкор профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.