Уйчи туманидаги 27-сонли ДМТТ дефектологи Наталя Жўраева бир неча йилдирки, мазкур муассасада болалар нутқидаги нуқсонларни бартараф этиш юзасидан иш олиб бормоқда.
Ёш болалар ривожланиб борар экан, уларнинг товуши, талаффузи ҳам шаклланади, ҳар қандай бола биринчи сўзни ноаниқ, баъзи товушларни ўрнига бошқасини қўллаб, илк бора атрофдагиларга мурожаат қилади. Кундан-кунга тўғри нутқни ўзлаштирган бола меъёрида 4-5 ёшга етганда тўлиқ ривожланган ҳисобланади. Боланинг нутқи тўғри ривожланиши учун нафас, артикуляцион машқлар ва майда қўл маторикаси машқларидан фойдаланилади. МТТда тарбияланаётган болалардан логопедик текширув ўтказиб, нутқида нуқсони бор болалар билан якка тартибда олиб борилаётган машғулотлар самара бермоқда.
Н.Жўраеванинг фидойи меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, унга “Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони берилди.
Маҳмуда ҚАҲҲОРОВА,27-ДМТТ директори.






