Туман ҳокимлигида маҳаллий мол-мулк ва ер солиқлари ундирилиши
бўйича яхши натижага эришган МФЙлар тақдирланди. Жумладан, Машад, Соку, Обод, Гулистон, Боғ кўча МФЙлари раисларига туман ҳокимлиги ва туман давлат солиқ инспекциясининг эсдалик совғалари топширилди.Туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов ҳафта якуни бўйича энг яхши натижага эришган МФЙларни тақдирлаб бориш ва октябрь ойи якуни билан йигирма нафар МФЙ раисини Самарқанд бўйлаб саёҳатга юборилишини маълум қилди.







