🔰 Умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга субсидия ажратилиши белгиланган.

(https://lex.uz/uz/docs/6179326#6179803)❕Бунда, субсидия миқдори битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваридан (5 млн 100 минг сўмдан) ошмаслиги лозим.

☑️ Шунингдек, ЯТТларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходим ёллашга рухсат этилган.

Дилбархон Мирзаева, Уйчи туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

@uychihokimligi