Юртбошимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадида маҳаллаларда “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Уйчи туманидаги 18-мактабда Қумтепа, Жийдакапа МФЙ фуқаролари иштирокида ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда маърифат тарғиботчилари туман Кенгаши депутати Р.Исмойиловнинг 2024 йил -“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” тўғрисида, “Обид қори” масжиди имоми И.Собитовнинг “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги маърузалари тингланди.







