Йиғилишда Юртбошимизнинг 22 декабрдаги Республика Маънавият ва ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисдаги устувор вазифалар, Республика хавфсизлик кенгашининг 2023 йилда олиб борган ишлари таҳлили, 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-92-сонли қарор асосида ёшлар билан ишлаш, Республика "Нуроний" жамғармаси туман бўлимининг 2023 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи каби масалалар кўриб чиқилди.

Туман ҳокими, васийлик кенгаши раиси Ш.Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси, Республика "Нуроний" жамғармаси туман бўлимининг раиси Т.Исматиллаев галдаги вазифаларни белгилаб беришди.