Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан масала ота-оналар муҳокамасига қўйилди. Мактаб директори Н.Ақилова, Беруний МФЙ профилактика инспектори А.Акбаровлар таълим муассасалари ҳудуди ва хоналарида телефонлардан фойдаланиш тартиби, айнан ўқувчиларнинг мобил телефондан фойдаланиши ҳақида гапиришди.
Йиғилиш якунида ота-оналар ўқувчилар мобил телефонларини мактабга олиб келмаслиги ёки ўчириб қўйилган ҳолатда мактаб маъмуриятига топшириб, дарс тугагандан кейин қайтариб олишларини бир овоздан маъқуллашди.







