ТИЛ ЎРГАНАЁТГАН БОЛАЖОНЛАР
Уйчи туманидаги 8-ДМТТ рус тили фани ўқитувчиси Дилдора Темирова бир неча йилдирки, мазкур муассасада фаолият олиб боради.
У интилиши, изланиши, тиришқоқлиги боис НамДУ талабаси бўлди. Дилдорахон ўқиш билан бирга фаолиятини мазкур муассасада давом эттирмоқда. Тарбияланувчилар устозлари ўргатган турли хил мавзудаги сўзлар, шеър, ҳатто қўшиқ ва рақсларни маҳорат билан ижро этишмоқда. Мана у 10 йилдан бери болаларга рус тилидан курс очиб, тил ўргатмоқда. Муассасани тугатган болажонлар таълим рус тилида олиб бориладиган 6-мактаб ўқувчисига айланишмоқда. Бундан ота-оналар, ҳаттоки бобо- бувижонлар беҳад мамнун.
Тарбиячи Феруза Сатторова ҳам болажонларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб келмоқда. Болажонларга мазали таом, турли хил салатларни етказиб бераётган бош ошпаз Муҳтарам Мамадалиева, ёрдамчи ошпазлар Нилуфар Ортиқова, Манзура Сатторова, жажжилар саломатлигига масъул ҳамшира Муҳайёхон Эрназаровалар фидойилик кўрсатиб ишлашмоқда.







