Уйчи туманида ўтказилган IT соҳаси вакиллари ҳамда туман ҳокими учрашувида туманнинг IT йўналиши бўйича салоҳиятини ошириш, мавжуд IT-school ва IT компаниялар фаолиятини кенгайтириш, тумандаги IT компаниялар сонини кўпайтириш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва уларнинг экспортини ташкил қилиш бўйича фикрлар алмашилиб, мавжуд таклифлар тингланди. Соҳа мутахассислари ва масъуллар томонидан фаолиятини янада ривожлантириш бўйича белгиланган чораларни кўриш келишиб олинди.
Учрашув давомида давлатимиз раҳбари томонидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ва 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган масалалар муҳокама қилиниб, ҳамкорликда иш олиб бориш, IT соҳаси вакиллари билан шу тарзда учрашувларни ташкил этиш белгилаб олинди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Б.Ахунбабаев, туман ҳокими Ш. Мусаев, тегишли масъуллар иштирок этишди.







