Уйчи туманидаги 24-мактабда Даҳиякота МФЙ фаоллари иштирокида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Ватан остонадан бошланади” номли тарғибот тадири ташкил этилди.

Дастлаб, ёшларда ватанпарварлик ҳиссини ошириш мақсадида “Ватанпарварлик - олий фазилат” номли ижтимоий ролик намойиш этилди, ижодкор Шокиржон Бойхоновнинг ватанни, инсонни улуғловчи шеърлари тингланди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова туманнинг бой тарихи, бетакрор қадриятлари ҳамда ноёб маданий мерослари ҳақида гапириб, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқларни эътироф қилди.

Тадбирда сўз олган Даҳиякота масжиди имоми К.Отамирзаев, мактаб директори раҳбари С.Нуриддиновлар ёшларни Ватанга содиқ фарзанд этиб тарбиялаш, халқимиз тинчлиги йўлида армиямиз барчамизнинг таянчимиз эканлигини таъкидлашди. Тезкор савол-жавоб ўйини ғолибларига янги китоблар совға қилинди.