Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, 40-айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаб ҳамкорлигида "Иқтидор олимпиадаси" ўтказилди.

Олимпиада ташкилотчиси 40-ихтисослаштирилган математика мактаби ҳисобланади. Олимпиада туманда таълимни ривожлантириш ва ўқувчиларни илмга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

Мазкур олимпиада 2020 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Бугунги ўтказилган “Иқтидор олимпиадаси”нинг кичик юбилейи - 3 йиллиги нишонланди. Танловда тумандаги 46 та мактабдан 350 нафар ўқувчи иштирок этди.

"Иқтидор олимпиадаси" ҳақида. Мазкур олимпиада 4-8-синфлар ўртасида математика-инглиз тили-она тили (аниқ фанлар мажмуаси) фанларидан иборат ягона блокли тест (очиқ саволли топшириқлар ҳам мавжуд) синови ва биология-кимё-она тили (табиий фанлар мажмуаси) фанларидан иборат блокли тест синовлари асосида ўтказилади.

Олимпиада мактаб босқичида ўтказилиб, ғолиблар туман босқичига талабнома (2024 йилдан бошлаб маҳсус телеграмм ботт орқали) асосида рўйхатдан ўтган. Бунда бир мактабдан 4-синфлардан 3 нафаргача, 5-8-синфларда бир йўналишда 1 нафардан ўқувчи қатнашди. 8-синфларда олимпиада 2 йўналишда, аниқ ва табиий фанлар йўналишида ўтказилди.

Олимпида якунида ғолибларга туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг махсус дипломи ва ташкилотчиларнинг махсус сертификати (туман “Мезон” ўқув марказига қабул жараёнида 100 баллик устуворлик беради) тақдим этилди.