Уйчи тумани Зиёкор МФЙ раиси Т.Мавлонов, хотин-қизлар фаоли И.Қаҳҳорова, маҳалла  бешлиги ҳамкорлигида  Вазирлар Маҳкамасининг 145-сонли қарорига асосан  “Жасорат” кўчасида хатлов ишларини олиб боришмоқда.

Хонадон гигиенаси, тозалиги, ҳовлиларни ободонлаштириш ишлари ҳам эътиборда бўлмоқда. Шаръий никоҳ,  ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, хорижга кетган фуқаролар оилалари ҳам ўрганилмоқда. Кексалар,  ногиронлиги бор, ётиб қолганлар, қарамоғида ногиронлиги бор фуқаролар ва кам таъминланган оилалардан 45 нафарининг ҳолидан хабар олинди. Кўмак тариқасида гўшт ва нон маҳсулотлари тарқатилди.  Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида “Порлоқ келажак” кўчасида яшовчи фуқарога  хусусий болалар боғчаси очишига кўмаклашилмоқда.