Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир.
2024 йил январь ойининг иккинчи ўн кунлигида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ғояларини ўз ичига олган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари режа дастури тасдиқланиб, шунга кўра секторлар кесимида ижроси амалда таъминланмоқда.
Хусусан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага қизиқишлари ва ҳарбий хизматчиларга бўлган ишонч туйғуларини яна бир карра ошириш мақсадида тумандаги ҳарбий қисмга саёҳат ташкил этилди.
Унда мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 23,30,39,41-мактаблар ўқувчилари ҳарбий техника, ҳарбийларга яратилган шароитлар, спорт майдончалари билан яқиндан танишиб, ҳарбийлар билан самимий суҳбат қуришди.







