“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Уйчи туман маданият марказида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Қуролли кучлар фахрийлари, собиқ байналмилалчи жангчилар, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Шодиёнада туман ҳокими Шуҳрат Мусаев сўзга чиқиб, барчага самимий тилаклар билдирди.
Тадбир туман маданият бўлими “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари, истеъдод эгалари иштирокидаги байрам концерт дастури билан якунланди.







