Уйчи туманидаги 35-мактабда Обод  МФЙ фуқаролари, ўқувчи ва ўқитувчилар иштирокида "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишлаб “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб мактаб директори И.Эгамбердиев тадбирни очди. "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев мавзу юзасидан мулоҳазалар билдирди, маърифат тарғибот гуруҳи аъзоси Ш.Бойханов ижросида ватанни улуғловчи қўшиқлар янгради. Меҳнат фахрийси Ш.Туялов ўз фикр-мулоҳаза, таклифлари билан ўртоқлашди.