Дарҳақиқат, ер бу – хазина. Унинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланилса, шунга яраша даромад ҳам келтиради.
Уйчи туманининг Ахси МФЙ ҳудудида ҳам ер билан “тиллашиб”, рўзғорига барака киритаётган оилалар талайгина.
Улардан бири “Ҳилол” кўчасида истиқомат қилувчи Марҳабатхон ая Раҳимова хонадонидир. Беш сотихли томорқанинг икки сотихида иссиқхона қилинган. Хонадон келини Муҳайёхон Раҳимова бўш қолди дегунча томорқага шошади. У йилига уч мартагача ҳосил олади. Саримсоқпиёз, картошка, кўкатлар парваришлайди.
- Ўтган йили бир сотих майдондаги саримсоқпиёздан 12 миллион сўмгача даромад қилдик,-дейди Муҳайёхон. – Бу йил беш сотихга экдим. 50 миллион сўм даромад олишни мўнжаллаб турибман.Шу кўчада яшовчи Комилжон Раҳимов тўрт сотих экин майдонида исмалоқ, саримсоқпиёз етиштиряпти, февраль ойида картошка экади, еттита қутида асалариси, уч бош қорамоли, паррандалари бор.
Маҳфуза Раҳимова эса уч сотих экин майдонида исмалоқ етиштириб, даромад оляпти.







