Бошланғич синфларда PIRLS асосида ўқувчиларга билим бериш методикаси бўйича тренерлар Г.Каипова, Н.Мусаева, М.Юсуповалар томонидан тренинг машғулоти ва мастер класс ташкил этилди.
Семинарда тумандаги 3,4-секторлардаги мактабларнинг бошланғич синф ўқитувчилари қатнашдилар. Семинар якунида туман ХТБ таълим сифатини назорат қилиш мониторинг бўлими инспектори Р. Жўраева ўқитувчиларга келгусида бу каби семинарларни кўпроқ ташкил этиш ва бошланғич таълим йўналишидаги янгиликлар бўйича маълумот бериб ўтди.







