Дард чекиб турганингда кўзингга бутун олам қоронғудек кўринади. Касалликдан фориғ бўлганинг сайин дилинг равшан тортиб, ўзингни хотиржам ҳис этасан. Уйчи туман марказий касалхонаси реанимация бўлимига асосан оғир касалликка чалинган беморлар келади. Уларнинг ҳар бири дардига малҳам бўлиб, умид билан яшашга чоғлайдиган шундай шифокорлар борки, бир умр миннатдор бўласан.

Суратларда: реанимация бўлими мудири Каримжон Мадраҳимов, кундузги реаниматолог Раҳимжон Мадраҳимов, катта ҳамшира Феруза Сотиболдиева, кундузги ҳамширалар Умида Атахонова, Одина Қаюмова, кичик тиббиёт ходими Мавлуда  Раҳматуллаева, Ўлмасхон Эргашева, бўлим бекаси Манзура Иброҳимова, анестизистлар Комилжон Мўминов, Мухторжон Розиқов, реаниматолог  Олимжон Баҳриддинов, амалиётчи  Эътибор Халиловалар фаолиятидан лавҳалар.