Уйчи туман ҳокимининг 1-ўринбосари Ф.Мамадалиевнинг аҳоли муаммоларини ўрганишга бағишланган навбатдаги сайёр қабули Деҳқонобод МФЙ "Деҳқонобод" кўчасида бўлди.
Ўтказилган "Сайёр қабулда" асосан газ баллонларни алмаштириш, ички кўчаларга транспортларнинг кириб-чиқиши, тадбиркорлик қилишга кредит олиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди.
Фуқаролар томонидан қилинган 8 та мурожаатнинг 5 тасига тушунтириш берилди, 1 таси жойида ҳал этилди. 2 та мурожаат ўрганилиб, назоратга олинди.







