Уйчи туманида  Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Эргашев, туман ИИБ бошлиғи Ф.Мирзаев  томонидан Соку МФЙ ва 3-сектор маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш юзасидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан маҳалла фуқаролар йиғини идорасида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Айрим мурожаатлар ўрнида ҳал этилди, ижроси муддат талаб қиладиган мурожаатлар ташкилот ва идораларга йўналтирилиб, назоратга олинди.