Уйчи туманида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги тарғибот тадбирлари кўтиринкилик билан давом этмоқда. 45-мактабда Исломобод, Мирзаровот, Ёркатай МФЙлари фуқаролари учун "Маҳаллада дув-дув гап" тадбири уюштирилди.
Унда туман ахборот кутубхона маркази томонидан китоблар кўргазмаси ташкил этилди, ижодкор М.Қирғизова ижросида ватанни улуғловчи шеърлар, Ёрқўрғон маданият маркази хонандаси С.Ғайбуллаев томонидан мумтоз қўшиқлар ижро қилинди.
Тадбир “Агар биз бу ёруғ дунёда “ўзбек”, “ўзбекистонлик”, “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, ёшларга МИЛЛИЙ ВАКЦИНА қилиш, ғоявий рақобатга тайёр бўлишимиз керак” мавзусига бағишланди.
“Маърифат тарғибот” гуруҳи аъзолари сўзга чиқиб, Республика маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида кўтарилган масалалар мазмун-моҳиятини етказишди ва аҳоли орасида кенг тарғибот қилиш борасида барчани фаолликка чорлашди.







