Семинар Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглиги ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг 2023 йил 24 ноябрда ўтказган ”Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлиси”нинг 8-сонли баённомасида маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратишга бағишланди. Унда барча туманлардан туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Уйчи туманида тузилган 21 нафардан иборат ишчи гуруҳи аъзолари, 56 та МФЙ еттилик раҳбарлари қатнашдилар.
Семинарни туман ҳокими Ш.Мусаев очди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Якубова маҳалла еттилиги фаолиятини намунавий ташкил этиш бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб берди. Қумтепа, Соку МФЙлари мисолида маҳалла еттилиги фаолияти кўриб чиқилди.
Семинарда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул вакили Н.Асқаров иштирок этди.






