Уйчи тумани ҳокими ҳамда сектор раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Унда туман ҳокими Ш.Мусаев, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.
Ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита раҳбарлардан жавоб олдилар.
Сайёр қабулда кўмир олиш, уй-жой таъмири, тиббиёт, коммунал соҳа, бандлик, контракт тўлови ва бошқа ҳуқуқий масалалардаги мурожаатлар эшитилди. 15 та мурожаатдан 10 таси жойида ҳал этилди. 5 та мурожаат назоратга олинди.






