Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглиги ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг 2023 йил ноябрдаги 8-сонли баёнида маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратиш белгиланган.
Бу борада Уйчи туманининг Соку ҳамда Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла еттилигининг ишларини самарали йўлга қўйиш, шу билан бирга, намунавий маҳаллага айлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Д. Якубова, туман ҳокими Ш. Мусаев бошчилигида ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари билан бирга ҳар икки маҳаллада семинарга тайёргарлик ишлари ташкил этилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди.







