Озиқ-овқат дастури ижросини ҳамда бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш муҳим вазифа. Бу аҳоли дастурхони тўкинлиги билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, байрам арафасида савдо ярмаркалари ташкил қилиниши аҳолига қулайликлар яратмоқда.

Уйчи тумани марказида Янги йил байрами арафасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчи ярмарка ташкил қилинди. Бу ердаги маҳсулотларнинг сифати ва ҳамёнбоплиги ҳам эътиборга молик. Эндиликда бу каби ярмаркаларни маҳаллалардаги энг гавжум жойларда ҳам ташкилланмоқда.