Абдуллаев Азаматхон Ахматжон ўғли

А.А.Абдуллаев 1994 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2018 йилда Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини ахборот хавфсизлиги мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2017 йилда Тошкент молия институти ахборот технологиялари маркази бўлимида муҳандис-электрончи вазифасидан бошлаган.

2019-2021 йилларда Юнусобод тумани ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси, охирги вақтда Юнусобод тумани ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган.

Уйчи тумани ҳокимининг қарори 2021 йил 9 сентябрдаги қарори билан А.А.Абдуллаев туман ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди.