Уйчи туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев нуроний жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида Гулзор, Беруний, Қўрғонча маҳаллаларида яшовчи нуронийларга ушбу маблағни топширди.

-Кўрсатилган эътибордан беҳад мамнунман,-дейди Гулзор МФЙда яшовчи меҳнат фахрийси, 83 ёшни қаршилаган Боқижон ота Саиднуриддинов.- Биз, кексаларга қилинаётган ғамхўрликлар учун Юртбошимизга раҳмат.