Конституция куни арафасида Уйчи туманида замонавий тураржой биноси фойдаланишга топширилди.
Маросимда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди ва барчани Бахтимиз Қомусининг 31 йиллиги билан самимий табриклади.
Уч қаватли, 6 та туражойдан иборат замонавий бинони тадбиркор Зуҳриддин Отаев 3 млрд. сўм маблағ эвазига қуриб, битказди. Мазкур бинонинг биринчи қаватида арзонлаштирилган дорихона, маиший техника маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўкон ҳам ўрин олган бўлиб, 25 та янги иш ўрни яратилди.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати






