Бахтимиз Қомуси - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги байрами арафасида Уйчи туманидаги Гулзор МФЙнинг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди.
Эътироф этиш керакки, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича Гулзор маҳалласидаги 724 та хонадонда яшовчи 3747 нафар аҳолининг розилигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш борасида ибратли амалга оширилди. Бунинг учун 9,2 млрд. сўм маблағ сарфланди .4 км. ичимлик суви тармоғи тортилиб, 724 та хонадонда тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланди. 150 та бетон таянч, 1 та 250 кВа қувватга эга бўлган трансформатор пункти ўрнатилди, 3 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланди, 3 км. ҳаво тармоғи тортилиб, сифатли электр билан таъминлаш имкони яратилди. 5 та кўчада 3 км. йўл шағалланди, 3,5 км. йўл асфальтланди. 58 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. 50 нафар фуқарога субсидия асосида 90 турдаги 300 млн. сўмлик ускуна ва жиҳозлар берилди.
Вилоят раҳбари ҳамда меҳмонлар маҳалладаги намунали хонадонларда бўлишди, нуронийлар билан суҳбатлашишди.






