Уйчи туманида халқимиз ҳаётидаги муҳим сана - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Туман маданият марказида ўтказилган тантанали тадбирда сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, корхона, ташкилотлар мутасаддилари, туман фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Дастлаб давлат мадҳияси янгради. Туман ҳокими Ш.Мусаев барчани Конституция куни билан самимий табриклади. Туман адлия бўлими бошлиғи Э. Тошматов Янги Конституция мазмун-моҳияти ҳақида сўзлади.
Байрам тадбири туман маданият бўлими санъат усталари ва ёш ижрочилари иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.






