2021 йил 7 сентябрь куни халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, участка сайлов комиссияси раислигига номзодлар, мутасадди ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этдилар.Сессия ишида депутатлар томонидан
”Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов комиссиялари таркибига номзодларни тавсия этиш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда халқ депутатлари туман Кенгашининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раиси Отабек Жалолов ахборот берди.
Туманда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган сайлов округининг қарори билан 56 та сайлов участкаси жойлашган бинолар, сайлов участкалари бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғинлари кўчалари ва сайловчилар сони ҳақидаги қарори қабул қилиниб, матбуотда ёритилган.
Сайлов кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг таклифларини инобатга олган ҳолда участка сайлов комиссияси таркибига номзодлар Кенгаш муҳокамасига киритилди.
Сессия давомида депутатлар томонидан участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган сайлов округига тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Маҳмуджон Парпиев, 6-Наманган округ сайлов комиссияси аъзоси Улуғбек Рўзиматов иштирок этдилар.







