Шу куни Уйчи Мирзо Улуғбек номли ММТП ҳудудида жойлашган касаначи Нуриддин Раҳмоновнинг тут плантациясидаги 3 гектар майдонга 10 минг туп тут кўчати олиб келинди. Ҳудуддаги касаначилар ҳамда “Уйчи агропилла” МЧЖ ходимлари билан биргаликда ўтказилган семинар давомида тут кўчати ўтқазилди. Жорий йилда 339 минг туп тут кўчати ўтқазиш режалаштирилган бўлиб, фермер хўжаликлари томонидан ҳам дала четларига ўтқазиш давом этмоқда. Ҳозирга қадар 50 минг тупдан ортиқ тут кўчати ўтқазилди.

С. ЖЎРАЕВА, “Уйчи агропилла” МЧЖ раҳбари.